Семинарда "Мақсуд Шайхзода асарларида инсон фалсафасининг ўрни", "Қардош халқлар адабиётининг умумий фалсафаси", "Тарихий асарларда эркинлик ғоялари (Шайхзода драмалари мисолида)", "Туркий халқлар адабиётига умумий чизгилар" каби мавзуларда маърузалар қилинди. Олимлар Мақсуд Шайхзода ижодининг фалсафий-интеллектуал шаклли  ва эркинлик ғоялари ҳақида фикр алмашди.

Мазкур халқаро илмий семинар файласуф ва адабиётшунос олимларнинг илмий мунозаралари сифатида ташкил этилган дастлабки тадбир сифатида  иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда иштирок этган университет талабалари атоқли адабиётшунос олим Мақсуд Шайхзода ҳақида ўзлари учун муҳим бўлган маълумотларга эга бўлдилар.

Дилшод РАҲМАТОВ,
Тошкент давлат транспорт университети матбуот котиби