Бу Шимолий Африка ва Ўртаер денгизи жанубидаги энг қадимий одам изларидир.
Қидирувга Франциянинг Жанубий Бретани университети олими Мунсеф Седрати бошчилик қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ларашдаги қояли пляжда тахминан 100 минг йил аввал ўрнашган Homo sapiens (ақл-идрокли одамлар) турига тегишли 85 та оёқ излари топилган. Олимларнинг фикрига кўра, мазкур излар беш нафар Homo sapiens одамларига (болалар, ўсмирлар ва катталар) тегишли.
Излар асосан океан томонда топилган ва тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу излар қадимги одамлар сув ости бойликларини қидирганда қолган, деб хабар беради tass.ru.
Седратининг таъкидлашича, Лараш дунёдаги энг катта ва одам излари энг яхши сақланган кеч плейстоцен (милоддан аввалги 126 000 – 11 700 йиллар) даврига оид манзилгоҳлардан биридир.