Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон–2030 стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жамиятда меъёр, масъулият ва мувозанатга асосланган ҳаёт маданиятини қарор топтириш, тежамкорликни оммалаштириш ҳамда исрофгарчилик ва дабдабабозликка қарши замонавий маърифий ёндашувларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ҳаракатнинг асосий мақсади:
- жамиятда меъёрни қадрият даражасига кўтариш;
- ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш;
- молиявий масъулиятни кучайтириш;
- исрофгарчилик ва дабдабабозликнинг олдини олиш;
- ёшларда онгли истеъмол ва масъулиятли турмуш тарзини қарор топтириш.
Лойиҳа доирасида:
- Республика бўйлаб 14 та ҳудудда семинар-тренинглар ташкил этилди;
- 204 та олий таълим муассасаси қамраб олинди;
- қарийб 2 минг нафар профессор-ўқитувчи, мутахассис ва талаба иштирок этди;
- профессор-ўқитувчилар ҳаракатнинг асосий тарғиботчилари сифатида тайёрланди.
Шунингдек, мамлакат олий таълим тизимида сўнгги йиллардаги энг йирик мавзули социологик тадқиқотлардан бири амалга оширилди.
Тадқиқотда 58 068 нафар талаба, профессор-ўқитувчи ва ходим иштирок этиб, тўй маданияти, иқтисодий омиллар, ижтимоий босим ва маромийлик қадриятлари бўйича фикрлари ўрганилди.
Япониянинг The Nippon Foundation ташкилоти эксперти Мичиҳиро Танабе мамлакатда асрлар давомида шаклланган:
- Hara Hachi Bu;
- Mottainai;
- иш ва ҳаёт мувозанати;
- минимализм маданияти
каби тамойилларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Швециянинг машҳур Lagom модели ва бошқа давлатларнинг масъулиятли истеъмол ҳамда меъёр маданияти бўйича илғор тажрибалари муҳокама қилинди.
Конференция якунида:
- “Маромийлик” умуммиллий ҳаракатининг илмий-амалий ривожланиш истиқболлари бўйича резолюция қабул қилинди;
- давлат органлари, таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтлари учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилди;
- маҳалла, таълим, давлат бошқаруви ва хизмат кўрсатиш соҳаларида маромийлик тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича устувор йўналишлар белгиланди.