Мазкур қоя Гейл кратерида жойлашган бўлиб, у ерда ускуна 2012 йилдан бери ишлайди. Суратлар 1 апрелда олинган.

Олимларнинг таъкидлашича, бу Марсни ўрганиш давомида кузатилган энг ноодатий тузилмадир.

Олимларнинг фикрига кўра, бундай шакллар миллион йиллар давомида Марсда қумли шамол таъсирида юзага келган бўлиши мумкин. “Шохлар” тошнинг узоқ вақт давомида эрозияга учрашининг ҳосиласи бўлиши мумкин.

Бу Curiosity томонидан топилган биринчи ғалати шакллар эмас. 2022 йил июнь ойида у Қизил сайёра юзасида чиқиб турувчи бир нечта эгилган тузилмаларни топди. Мутахассисларнинг айтишича, улар Марс тупроғидаги ёриқларни тўлдирадиган ёпишқоқ жинслардан ҳосил бўлган. Вақт ўтиши билан юмшоқроқ жинслар емирилиб, фақат зич материалдан иборат “миноралар” қолган, деб хабар беради mir24.tv.