Хитой Марсдан олинган янги кадрларни баҳам кўрмоқда. Ҳозирда Зҳу-Ронг саёҳатчиси Утопия текислигини ўрганмоқда. У Қизил сайёрада ёзиб олинган товушларни Ерга узатган.
Шунингдек, Хитойнинг космик маъмурияти роверга қўниш жараёни ва транспорт воситасининг платформадан чиқиб кетиши ҳақидаги анимацияни видеога олди. Ёзувларда қурилманинг товушларини ҳам эшитишингиз мумкин. Марс атмосферасида товуш Ерга қараганда бутунлай бошқача тарзда тарқалади.
ЎзМУ талабаси Лобар Раҳимова тайёрлади.