Юк поезди электровозининг хуфиёна жойларида 971 минг доллар, 47,7 минг евро, 3,4 млн Россия рубли топилган.
Уларнинг миллий валютадаги умумий қиймати 11,2 млрд сўмни ташкил этади.
Мазкур валюталарни машинистларга Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро берганлиги маълум бўлган. Тезкор тадбир давомида у ҳам қўлга олинган.
Хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний ўтказиб бериш эвазига машинистлар 300 доллар олишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси билан жиноят иш очилган. Бу жиноят учун 8 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.