Мазкур ҳолатга Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев изоҳ берди.

"Самарқанд "ичиб рулга ўтирадиган"ларга чек қўйиш бўйича намуна бўла олади.

Биринчидан, Республикада автомашиналар сонига кўра, аҳоли сони энг кўп ҳудуд — Самарқанд. Пойтахтдан кейин иккинчи ўринда. Бироқ бу асосий ва муҳим омил эмас.

Иккинчидан, Самарқандда ҳар куни маст ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича шиддатли рейдлар бўлади. Бошқарма бошлиғи Рахматжон Тошназарович топшириғига асосан ЙҲХБ мастларни аниқлаш бўйича қаттиқ ишлайди.

Учинчидан, Самарқанд чорраҳадаги цивилизация маркази. Кўпчилик дам олишга келиб, туннинг иккинчи ярмигача ўтириб, спиртли ичимликлар ичиб, афсуски бошқарувга ўтиради.

Яна бир жиҳат, айрим фуқароларда масъулият ва жавобгарлик ҳиссини пастлиги. Нафақат оддий фуқаролар, балким давлат идоралари хизматчилари ҳам.

Бунда албатта биз ИИБ ходимлариниям айбимиз бор деб ҳисоблайман. Ичиб тушганга умуман энгиллик бериш керакмас. Тарғибот ва бу борадаги профилактикани кучайтиришимиз керак. Ҳайдовчини ичиб "рулга ўтириш"га виждони ва қўрқуви йўл қўймаслигигача ишлашимиз керак. ОАВ дан кенгроқ фойдаланишимиз лозим.

Нима бўлганда ҳам, инсон ҳаёти муқаддас. Спиртли ичимлик ичиб машина ҳайдаганлар янада кўпроқ аниқланиб, янада аёвсиз жазоланиши керак. Токи, бу қилмишни бошқа такрорлашга жазм қилишмасин".