Унда «Masterсard» компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги офиси раҳбари Денис Филипов таништирилди.
Учрашувда компаниянинг мамлакатимиздаги ривожланиш истиқболлари ҳамда олиб борилаётган қўшма тадқиқот лойиҳасининг дастлабки натижалари муҳокама этилди.
Мазкур тадқиқотнинг биринчи босқичида мамлакатда нақдсиз тўловлар улушини оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш борасида «Йўл харита» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Учрашувда томонлар ушбу ҳужжат ижроси билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳам келишиб олдилар, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.