В.Норов Ҳамдўстлик халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш учун зарур платформа бўлгани ва бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Томонларнинг Ҳамдўстлик доирасида ўзаро манфаатли соҳаларда фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлиги тасдиқланди.

Бўлажак тадбирларнинг турли жиҳатлари, жумладан, МДҲ ташқи ишлар вазирлигининг навбатдаги мажлисини Ўзбекистонда ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

МДҲ ижроия қўмитаси раисига Ўзбекистонда Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг муҳокамаси, ушбу ислоҳотларнинг устувор йўналиши инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати, ажралмас ҳуқуқ ва манфаатлари эканлиги тўғрисида маълумот берилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.