Июль ойида Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ва яна Россия Федерациясининг бир қатор ҳудудларида бу каби ҳолатлар юзага келган, ва бу ҳудудлар раҳбарияти чора кўришлари керак, деб эълон қилган Россия Федерацияси хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
Медведев «Коронавирус эпидемияси оқибатларини бартараф қилиш даврида тартиб сақлашнинг долзарб муаммолари ҳақида»ги масала юзасидан ўтказилган йиғилишда «Ҳозирги вақтда мамлакатнинг баъзи районларида чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказларида жой етишмаяпти. Бу эса жиноят содир этган мигрантларни Россиядан депортация қилишда қийинчиликлар туғдиряпти», — деб эълон қилган.
Унинг таъкидлашича, ИИВ маълумотларига қараганда, Москвада, Санкт-Петербугрда, Екатеринбургда, Мурманск ва Амур областларида 2020 йил июлида «Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётган чет эл фуқаролари томонидан жамоат тартибини бузиш ҳоллари кузатиляпти». «Бу албатта, мазкур ҳудудлар раҳбариятининг қўшича чоралар қабул қилиш ҳақида ўйлаб кўриши учун яхшигина сабаб» — деб қўшимча қилган Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.