Маълум бўлишича, мурожаатчи ҳақиқатан ҳам 1990–2015 йилгача Зомин туманида ижтимоий ходим вазифасида фаолият юритган. Лекин меҳнат дафтарчасини йўқотгани сабабли Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зомин тумани бўлимининг қарори билан унга пенсия тайинлаш рад этилган.

Ҳудудий вакил томонидан фуқаро Д.Т.нинг Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зомин тумани бўлимида архив ҳужжатлари ўрганилиб, унинг ҳақиқатан ҳам ишлагани аниқланди ва “Буйруқлар китоби”дан кўчирмалар олинди.

Шундан сўнг омбудсман томонидан фуқаро Д.Т.нинг манфаатида судга ишлаганлик фактини белгилаш юзасидан ариза киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг тегишли ҳал қилув қарори билан омбудсманнинг аризаси қаноатлантирилиб, фуқаро Д.Т.нинг 1990 йил 1 октябрдан 2015 йил 14 майгача ишлаганлик факти белгилаб берилди.

Суднинг мазкур қарорига асосан фуқаро Д.Т.га пенсия тайинланди.