Жорий йил август ойида Россия Федерациясининг Москва вилоятида жойлашган “РСС-Сервис” ташкилотида ишлаш мақсадида кетган юртдошларимиз билан онлайн мулоқот ўтказилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Хоразм вилояти филиали масъул ходимлари ҳамда “РСС-Сервис” ташкилотининг ишончли вакили иштирок этган мулоқотда меҳнат мигрантларининг муаммолари тингланди.
Мулоқотда меҳнат мигрантлари иссиқ сув ва маиший техникалар етарли эмаслиги, аванс иш ҳақи берилиши кечиктирилаётганини билдирди. “РСС-Сервис” масъул ходимлари аниқланган муаммоларни тез кунларда бартараф этиш учун амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Шу куннинг ўзида юртдошларимизга аванс иш ҳақи берилди. деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.