Тадбирда меҳнат мигрантларини чет элга кетишдан аввал тил ва касбга тайёрлаш, уларнинг яшаш ва иш шароитларини яхшилаш масалалари бўйича иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Учрашувда меҳнат мигрантлари мурожаатлари тингланиб, муаммоларини тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўриш ва натижаси бўйича фуқароларга ахборот бериш зарурлиги таъкидланди.

Россиядаги ўзбек диаспораси вакиллари билан меҳнат миграцияси ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.