Мексика Америка Қўшма Штатларидан 50 000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 3 миллион долларлик хайрия ёрдамини олди, деди соғлиқни сақлаш вакили.
Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 717 янги тасдиқланган коронавирус инфекцияси ва 794 ўлим ҳолатини қайд этди. Бу эса мамлакатда жами 469 407 ҳолатга ва 51 311 ўлимга олиб келди.
Расмийларнинг таъкидлашича, вирусга чалинганларнинг ҳақиқий сони тасдиқланган ҳолатларга қараганда анча юқори. Мексика соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Уго Лопез-Гателл ушбу хайрия тадқиқот мақсадлари, материаллар ва синовлар учун ишлатилишини айтди. Юқори юқумли вирус бутун минтақа бўйлаб тез тарқалиши билан Лопез-Гателл журналистларга “пандемия узаяди” деди.