«Мен террорчи эмасман» бадиий фильми ўткир сюжетли ҳарбий драма жанрида бўлиб, реал воқеаларга асосланган. Унда террорчилик гуруҳларига қўшилиб қолганларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Мазкур фильмнинг 14 январь – «Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан ҳарбийлар учун ҳам махсус намойиши бўлиб ўтади, деб хабар беради «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати.
Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Ҳусан Атабаев, постановкачи рассом Баҳриддин Шамсутдинов, композитор Жасур Бадалбоев, продюсер Фирдавс Абдухоликов, ижрочи продюсер Нодир Мўминов.