Галерея залларида Қорақалпоғистоннинг турли авлод вакиллари — 58 нафар рассомларнинг 240 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилмоқда.
Тасвирий санъатнинг турли жанр ва йўналишларида тақдим этилган ижодий ишларда ҳаётимиз, турмуш тарзимизнинг тарихи ва бугунидан: тарихий ёдгорликлар, табиат манзаралари, замин неъматлари, йил фасллари, кеча ва кундузнинг айрим дақиқалари, урф-одат, миллат, қадриятлар, турли ёшдаги инсонлар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар сиймолари, жамоат арбоблари, тарихий шахслар, турли мавзудаги композициялар, мумтоз асарларга бағишланган иллюстрациялар акс этган.
Қорақалпоғистоннинг ўзига хос тасвирий санъат мактаби бу ерга келган томошабинларни бефарқ қолдирмайди.
Кўргазма жорий йилнинг 16 майига қадар давом этади.
Ҳасан Абдуназаров