Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 9:05да, Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасидаги Буюк Ипак йўли йўналишидаги оралиқ бекатида, "2-Aвтобус саройи" филиалининг 63-сонли "Юнусобод мебел дўкони — Қорасув-1" йўналишидаги, давлат рақами 01| 018ВCA, сарой рақами 88-бўлган, "Мерcедес-Бенз" русумли автобусда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳодиса жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:05 да ёнғинга етиб борган ва соат 09:08 да бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ қуйидагиларни маълум қилади:
Мазкур автобус 2013 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 889 184 км масофа босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра, мазкур автобуснинг тормоз тизимида носозлик келиб чиққани сабабли ўнг тараф орқа ички ғилдиракда ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида автобус кузовининг орқа ғилдирак қисмига ва салондаги 2 та ўриндиқнинг ён қисмига зарар етган. Ҳодиса оқибатида йўловчиларга зарар етмаган. Ҳозирда, “Тошшаҳартрансхизмат” AЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.