Меркурий сатҳидан 236 километр узоқликда учаётган Европанинг Mercury BepiColombo зонди сайёрани суратга олиб, Ерга юборди. Бу ҳақда Европа коинот агентлиги (ESA) маълум қилди ва Меркурийнинг яқиндан олинган суратини эълон қилди.
Сайёрамизга юборилган суратларда кўплаб кратерлар, қадимий вулқон тепаликлари ва лава оқимлари акс этган.
Олимларнинг эътиборини тортган кратерлардан бири 1987 йилда вафот этган ямайка-британиялик рассом Эдни Менли шарафига “Manley Crater” деб номланди.
Бундан ташқари, олимлар тасвирлар воситасида Бигль-Рубис шельфини, миллиардлаб йиллар аввал шаклланган 600 километр узунликдаги чўққини ва космик жисмларнинг сайёрага таъсиридан ҳосил бўлган қадимий ҳовузларни топишди, деб хабар беради korrespondent.net.