Унга кўра, автобуслар "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонаси – 3-метро бекати”, "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонаси – 4-метро бекати”  ҳамда "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонаси – 5-метро бекати” йўналишларида ҳаракатланмоқда.

Ушбу автобус йўналишлари талабаларни тўғридан-тўғри "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонасидан ўқув манзилларига етиб олишлари ҳамда турар жойларига қайтиб келишлари учун махсус ташкил этилган. Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар жамиятнинг "4-Автобус саройи"  ва "12-Автобус саройи" филиалларига бириктирилган.