Маълумки, тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида турли имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари берилмоқда. Бугун бу имтиёз ва имкониятлардан тўғри фойдаланиб, юрт фаровонлигига ҳисса қўшаётган, ўз вақтида берилган кредит маблағларини қайтараётган тадбиркорлар кўплаб топилади. Бироқ, айрим банк мижозлари томонидан бу маъсулият унитиб қўйилмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ижро варақасига асосан ундирувчи АТ "Халқ банки" Наманган вилоят филиали фойдасига, жавобгар "Дилноза Асадбек" МЧЖ ва “Азим Аъзам” хусусий корхонасидан кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган. Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23,86-моддаларига асосан “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорларга ижро этиш учун топширилган.
Қарздор томонидан ижро ҳужжатида ижроси ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли ундирув қўшимча қарздор “Азим Азам” Х/К томонидан гаровга қўйилган Наманган шаҳар, Тўрақўрғон кўчаси 165-уйда жойлашган умумий майдони 121,37 кв метр, фойдали майдони 239,93 кв метр, қурилиш ости майдони 121,37 кв метр бўлган “Савдо маиший хизмат кўрсатиш, қандолат мухсулотлари хамда музқаймоқ ва салқин ичимликлар савдо дўкони” бино иншоотлари қаратилади. Ўз навбатида қарздорларга ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик суммасини тўланиши ҳақида огохлантирилган.
Олиб борилган ижро харакатлари натижасида қарздорлардан жами 129.416.218 сўм пул маблағлари нақд ҳолда бўлим депозит ҳисоб рақамига ундирилиб, 2 та ижро ҳужжати бўйича кредит қарздорлиги амалда тўлиқ ундирилди.
Алишер Турсунов,
МИБ Наманган шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари