Бюро органлари томонидан ўтган йил давомида жами 23,8 трлн сўмлик ундирувлар амалга оширилган. Шундан 10,5 трлн. сўм давлат фойдасига, 7,8 трлн сўм тадбиркорлик субъектларига, 4 трлн сўм банклар ҳисобига ва 1,5 млрд сўм фуқаролар манфаатлари учун ундирилган.
Шунингдек, алимент тўлаш учун истаги бўлиб, иш масаласида ечим тополмаган 45 минг 800 нафар ишсиз алимент тўловчининг бандлиги ҳал қилинди.