Очилиш маросимида сўзга чиққанлар иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада, давлат бошқаруви тизимида сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг, рақамли дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тадқиқот олиб бораётган кафедра илмий изланувчилари томонидан амалга оширилган тадқиқот ва инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Лобораторияда профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ва талабалар бевосита “Microsoft” компанияси дастурларидан фойдаланиш имконига эга бўлади. Шунинг билан бирга, суъний интелект соҳасида назарий ва амалий билимларини такомиллаштириш, илмий тадқиқотлар сифати ва мазмунини оширишга эришадилар.

Бугунги кунда университетнинг 31 та кафедраси ҳузурида жами 18 та илмий-тадқиқот маркази ва лоборатория фаолияти йўлга қўйилди. Уларда фундаментал таълимотларни яратиш ва такомиллаштириш, илмий-тадқиқотлар ва улардан олинган янгиликларни патентлаш ҳамда амалиётга татбиқ қилиш, стартап лойиҳалари ҳамда дастурлар ишлаб чиқиш, бизнес тренинглар, маҳорат дарсларини ташкил этиш орқали иқтисодчи кадрлар нафақат назарий, балки амалий кўникмаларга ҳам эга бўлмоқда.

Маълумки, замонавий сунъий интеллект турли амалларни бажаришга мўлжалланган алгоритм ва дастурий тизимлардан иборат бўлиб, инсон онги бажариши мумкин бўлган бир қанча вазифаларни ахборот базасига киритилган маълумотлар асосида амалга оширади. Шунингдек, сунъий интеллект мураккаб таҳлиллар ва катта маълумотлар билан ишловчи дастурларни ўз ичига олиб, мантиқли изчил мулоҳаза қилиш ҳамда тавсия бериш қобилиятига эга “ақлли” технология ҳисобланади. Мутахассислар томонидан сунъий интеллектга тўртинчи саноат инқилобининг асоси сифатида қаралмоқда.

Тадбирнинг иккинчи қисмида “Microsoft” (Дания) компаниясининг “Сунъий интеллект архитектураси” департаменти бошлиғи Умид Ахмедов томонидан ушбу мавзу бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Microsoft” компанияси билан “Сунъий интеллект” ва “Big Data” бўйича талабалар учун доимий онлайн курсларни ташкил этиш бўйича келишув амалга оширилаяпти. Шунингдек, сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари асосида ўқитиш бўйича киритилаётган ўқув фанлари ўрганилиб, хорижий эксперт сифатида “Microsoft” компаниясининг “Сунъий интеллект архитектураси” департаменти бошлиғи Умид Ахмедов жалб этилди.

Қолаверса, “Microsoft” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатли органи билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва бу орқали Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси қошидаги “Рақамли трансформация” ўқув-илмий лабораторияси учун лицензия олиш борасида музокаралар олиб борилаяпти. Бунинг натижасида сертификатга эга бўлган тингловчилар халқаро меҳнат бозорида фаолият олиб бориш имкониятини қўлга киритадилар.