Реклама ҳуқуқи асосида
Унга кўра, қўшимча қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2500 сўм (24.01.2022 й., ПҚ-100) миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш жорий этилди. Шунингдек, паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган корхоналарга банклар томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича қуйидаги имтиёзлар берилди.
Хусусан, 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар учун ажратилаётган кредит бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан:
- омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми;
- паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.
Шу билан бирга, кам қувватда ишлаётган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш ва озуқа захирасини шакллантириш мақсадида қуйидагилар учун кредитлар ажратилиши белгиланган.
Жумладан:
- буғдой, маккажўхори, соя дони ва шроти, кунгабоқар шроти каби озуқа-ем маҳсулотларини энг арзон бўлган йиғим-терим даврларида захира қилиш;
- паррандачилик хўжаликлари ва озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда мавжуд қувватларни тўлиқ ишга тушириш учун 24 ойгача бўлган муддатга айланма маблағ ажратиш ва модернизация қилиш;
- «Микрокредитбанк» АТБга йўналтириладиган мақсадли маблағлар ҳисобига бошқа тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар ҳам молиялаштирилиши мумкин.
«Микрокредитбанк» АТБ томонидан қарор билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мавжуд паррандачилик корхоналари фаолияти инвентаризациядан ўтказилиб, уларнинг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятини тиклаш ва янада ошириш бўйича аниқ чора-тадбир белгилаб олинди. Хусусан:
* Ўтказилган қўшимча ўрганишлар натижасига кўра, парранда озуқаси захирасини яратиш ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш учун ҳудудлардан 201 та тадбиркорлик субъектлари бўйича (181 тасига озуқа учун айланма маблағлар ва 20 тасига модернизация учун) 800 млрд сўм банк кредитига талаб шаклланди. Бугунги кунга қадар ушбу талаб асосида жами 179 та лойиҳага 438,6 млрд сўм кредит ажратиб берилди.
* Қарорнинг 5-бандига асосан бошқа тижорат банкларида хизмат кўрсатилаётган паррандачилик (озуқа) лойиҳалари учун 42,2 млрд сўмлик маблағлар қайта молиялаштириш мақсадида бошқа банкларга йўналтирилди.
Хусусан, 1 та лойиҳани молиялаштиришга 10 млрд сўм - «Туронбанк»ка, яна 1 таси учун 2,2 млрд сўм «Савдогарбанк»ка ҳамда 10 та лойиҳани молиялаштириш учун 30 млрд сўм «Қишлоққурилишбанк»ка ўтказиб берилди. Шунингдек, паррандалар учун озуқа-ем ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида йиллик қуввати 181 минг тонна тайёр озуқа ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 5 та лойиҳага жами 80,3 млрд сўм кредит ажратилди.
Мазкур лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиши эвазига йилига 1,3 млрд дона тухум ва 74 минг тонна парранда гўшти етиштириш ҳамда 180,5 минг тонна тайёр озуқа ишлаб чиқариш қувватлари яратилади. Паррандачилик йўналишида лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича Банк томонидан ишлар давом эттирилмоқда.
Ғолиб Саноев,
Давлат дастурлари ва ҳукумат идоралари билан
ишлаш департаменти директори.
Хизматлар лицензияланган.