Тошкент шаҳар Сергели тумани 322-мактабда, Янгиҳаёт тумани 285-мактабда режиссёр Зилола Жўраеванинг “Афв”, Мирзо Улуғбек тумани 225-мактабда Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг “Мактаб-ҳаётим”, Миробод тумани 60-мактабда Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Илҳақ” фильмлари намойиш этилди.
Учтепа тумани Ўзбекистон бадиий академияси республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг “Мактаб ҳаётим”, Олмазор тумани “Арчобод” МФЙда Шоҳрух Расуловнинг “Бир кунлик тўй” фильмлари тақдим этилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент давлат техника университетида Рашид Маликовнинг “Тутқунлик”, Тошкент давлат педиатрия институтида Зилола Жўраеванинг “Афв” кинокартиналари намойиш этилди.