Таянч умумтаълим муассасалари белгиланади ва 2021/2022 ўқув йилида уларнинг таълим жараёнига Дастур тажриба-синов тариқасида жорий қилинади.

2021 йил 1 мартдан педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

2021 йил 1 сентябрдан:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотлари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади; 

педагог ходимларга барча малака тоифаларини бериш соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб, бу бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун 223 минг сўм миқдорида йиғим ундирилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади.