Бугун Ўзбекистон тиббиёти учун исботланган тиббиётга асосланган Клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим масала саналади. Яъни ҳар бир шифокорга Ўзбекистондаги беморларни халқаро илғор тажрибани қўллаган ҳолда даволашдаги ҳаракатида дастури амал бўладиган Клиник протоколларни. Бу ишда Миллий палатага ва умуман Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш тизимига таниқли халқаро экспертларни жалб этишда дунёга танилган AstraZeneca компанияси каби ҳамкор ёрдам беради. Шубҳасиз, уларнинг тажрибаси юртимиз шифокорлари учун замонавий Клиник протоколларни ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштириш имконини  беради.

Учрашувда  AstraZenecaнинг стратегик ҳамкорлигини Евроосиё кластерида ривожлантириш бошқармаси раҳбари Замира Кульманбетова эндокринологияда Россия Клиник протоколларини янгилашда иштирок этган экспертларни айнан апрел ойида жалб қилиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

«Бундай халқаро даражада нуфузли мутахассисларни жалб этиб, Ўзбекистонда ҳақиқий самарали замонавий клиник протоколлар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни тезлаштириш мумкин. Ва бу ерда биз сизни қўллаб-қуватлашга тайёрмиз»,— деб таъкидлади З. Кульманбетова. 

Компания вакилининг таъкидлашича, бугун Ўзбекистон тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мамлакатда юқори технологияларга асосан тайёрланган замонавий фармацевтик воситаларнинг пайдо бўлишига имкон туғдиради. Хусусан, мазкур компания сўнги икки йил давомида Ўзбекистонда ўзининг бир қатор сўнги ишланмаларини рўйхатдан ўтказди. Онкологик беморлар учун дори воситалари ҳам шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, унинг сўзларига қараганда, мамлакатда замонавий фармацевтик воситаларнинг пайдо бўлишига имкон туғдирадиган ўзгаришларнинг тўлиқ самарасига эришиш учун шунингдек, (Асосий дори воситлари рўйхати) СОЛС (Список основных лекарственных средств) тизимини ўзгартириш керак бўлади. Бугунги кунда у ҳар икки йилда бир маротаба қайта кўриб чиқилади. Демак, янги дори воситалари унга бир-икки йилдан кам бўлмаган вақтда келиб тушади. Учрашувда таъкидланганидек, СОРСни қайта кўриб чиқишнинг бундай тизими МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистонда қолди. Хусусан, Россияда СОЛСни бир йилда бир маротаба қайта кўриб чиқади. Ундан ташқари, Инновацион терапияни қўллаш имконятлари ҳақида сўз юритилганда, алоҳида ҳолатларда қўшимча кўриб ҳам чиқилади.  

Музокарлар давомида томонларнинг аҳолининг маълум гуруҳини дори воситалари билан имтиёзли равишда таъминлаш бўйича лойиҳалардаги ҳамкорлигининг имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Масалан, стендлаш муолажасидан сўнг беморларни имтиёзли равишда дори воситалари билан таъминлаш бўйича. Чунки ундай беморлар ўрнатилган стендларда тромб шаклланишининг олдини олиш учун 12 ойдан кам бўлмаган муддатда антиагрегат терапия қабул қилиши зарур бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистонда дастлабки лойиҳаси бошланган мажбурий тиббий суғурта тизимини, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг малакасини оширишдаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ва бошқа бир қатор йўналишларда тажриба алмашиш зарурлиги таъкидланди, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.