Бироқ 2018 йилнинг июнь ойидан бошлаб стадион пештахтасида "Бунёдкор" номи ўрнида "Миллий" номи пайдо бўлди. Ушбу ҳолатга мутасаддилар ўшанда миллий ва олимпия терма жамоамизнинг уй ўйинларини мазкур аренада ўтказиши боис шундай номланганини айтишганди.
Бироқ гарчи стадион "Миллий" деб айтилганига қарамасдан расмий ҳужжатларда "Бунёдкор" дея юритилган. Халқаро ўйинларда, баённомаларда "Миллий" номи ишлатилинмаган. Куни кеча ўйингоҳ пештаҳтасидаги "Миллий" номи олиб ташланди. Эндиликда стадион яна ўзининг машҳур номига қайтди, дея хабар беради championat.asia сайти.

