Учрашув чоғида турк томони Туркий дунё Муҳандис ва меъморлар уюшмаси томонидан 2021-2022 йилларнинг “Мирзо Улуғбек йили” деб эътироф этилгани боис режалаштирилган маданий тадбирлар хусусида тўхталди.
Шунингдек, 2022 йил 21-22 март кунлари Самарқандда Мирзо Улуғбекнинг таваллуд куни муносабати билан “Мирзо Улуғбекни ёдга олиш йили” биринчи конференциясининг ўтказилиши ҳақида маълум қилинди.
Шу боис, турк делегацияси мазкур ташриф доирасида Самарқандда ҳам бўлиб, конференцияга тайёргарлик жараёнларини муҳокама қилади.
Самимий руҳда бўлиб ўтган учрашув давомида ҳар икки томон учун ҳам соҳа ривожига хизмат қилувчи самарали таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.