Миср пирамидаларининг кўриниши асрлаh давомида тарихчиларни ҳайратда қолдириб келмоқда. Олимлар қадимий цивилизациядан дарак берувчи улкан плиталарни ўша замон қурувчилари қандай ташиган ва пирамидаларни қай усулда тиклаган деган саволга ҳалигача жавоб излашаётгани шундан далолатдир. Баъзи экспертлар бу сирли тузилмалар ортида ўзга сайёраликлар турганини ҳам тахмин қилишади.
Масалан, Буюк пирамиданинг ўзи 2,3 миллион оҳактош ва гранит блокларидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири икки тоннага яқин.
Энди эса халқаро тадқиқотчилар гуруҳи аъзолари бу сирни ҳал қилганликларини даво қилмоқдалар. Археологларнинг фикрига кўра, мисрликлар блокларни Нил дарёсининг ирмоғи суви бўйлаб қурилиш майдончасига етказиб беришган. Олимлар лабораторияга пирамидалар ҳудудидан ташланган тупроқнинг бир қатор намуналарини юборишди. Маълум бўлишича, юборилган материалларда Нил дарёсига хос бўлган гулчанглар ва ўсимликлар қолдиқлари бўлган.
“Бу мени қизиқтирди, чунки мазкур маълумот қурилиш материаллари сув орқали ташилганлигини тасдиқлаш мумкин эди”, деди геолог Хадер Шейша.
Тарихчиларнинг таъкидлашларича, дарёнинг ирмоғи кенг кўламли қурилиш тугаганидан икки минг йил ўтгач қуриб қолган.