Кўргазмада 50 000 дан ортиқ артефактлар, жумладан, фиръавн Тутанхамон қабридаги афсонавий хазиналарнинг тўлиқ тўплами намойиш этилмоқда. Кўплаб экспонатлар биринчи марта оммага намойиш этиляпти. Ушбу улкан, миллиард долларлик лойиҳанинг қурилиши 2005 йилда бошланган, аммо сиёсий келишмовчиликлар, минтақавий можаролар ва коронавирус пандемияси унинг якунланишини 20 йилдан кейинга қолдирди. Тантанали очилиш маросими катта тадбирга айланди. Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ушбу тадбирни “Миср тарихидаги янги боб” деб атади. Унинг сўзларига кўра, музей туризм саноатини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган. Унга ҳар йили тахминан 5 миллион киши ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар берди 24.kz.
Мисрда дунёдаги энг катта музей очилди
Мисрда қадимги цивилизацияга бағишланган дунёдаги энг катта музей очилди. У Гизанинг машҳур пирамидалари яқинида жойлашган.
Япониялик тадқиқотчи Самарқандда биокўмир тайёрлаш бўйича тадқиқот олиб боради
- Янгийўлда қарийб 10 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди
- Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади
- “Умра” зиёратини ноқонуний ташкил этишга уринганлар аниқланди
- Нигерияда қайиқ ҳалокатга учради, оқибатда 26 киши ҳаётдан кўз юмди
- Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади