Куни кеча “Ўрнак кўрсатган Шоҳсанам” ҳужжатли фильми суратга олинди. Унда моҳир сузувчи, Рио-2016 Паралимпия ўйинлари 2 карра бронза медали соҳиби Шоҳсанам Тўхтамуродова ҳақида ҳикоя қилинади.
Сценарий муаллифлари Бахтиёр Каримов, Сабоҳат Жўраева, режиссёр Бахтиёр Каримов, оператор Самижон Суннатиллаев, овоз режиссёри Шаҳзод Тўхтамуродова, муҳаррир Умида Яхшибоева, фильм директори Озодбек Эргашев, бадиий раҳбар Ҳамидулла Ҳасановлардан иборат бўлган ижодий гуруҳ фильм спортчиларимизга бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиз қалбидан жой олишига умид қилишмоқда.