Тадбирда молия ва суғурта сектори бўйича бозор тадқиқот натижалари германиялик эксперт Надин Воян хоним томонидан қишлоқ хўжалиги, молия, банк ва суғурта соҳаси вакилларига тақдим этилди.
German Sparkassenstiftung ташкилотининг молия секторига бўлган ишончнинг жорий ҳолати ва сўнгги 5 ой ичида Ўзбекистонда молиявий хизматлардан фойдаланиш масалалари бўйича кенг кўламли ва интенсив тайёрланган бозор тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги беш йил ичида аҳоли орасида келажакка ишонч билан қараш ва оптимистик муносабат шаклланганлиги алоҳида қайд этилди.