Учрашувда туризм масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, сайёҳларнинг ўзаро оқимини кўпайтириш имкониятлари, сифатли сайёҳлик хизматларини кўрсатиш, маданиятлараро ҳамкорликни кенгайтириш, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари шунингдек, Ўзбекистон ва Москва сайёҳларининг нимани афзал кўришлари муҳокама этилди.
Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти ва Москва шаҳар туризм қўмитаси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик Меморандумининг муҳим қисми муҳокама этилди.Томонлар ўзаро реклама алмашиш, Тошкент ва Москвадаги ташқи юзаларга туристик потенциаллар ҳақида маълумотларни бепул жойлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.
Томонлар Тошкент ва Москва шаҳарларида сайёҳлик салоҳиятини очиқ ҳавода бепул реклама қилиш, ўзаро тарғибот қилиш бўйича келишиб олдилар.
Шу тариқа, Москва шаҳар туризм қўмитаси Маданият ва туризм вазирлиги вакилларини «Россия-Ислом дунёси» форумининг бизнес сессиясида, Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш бошқармаси эса қўмитани жорий йил август ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган гастрономик фестивалда иштирок этишга таклиф қилди.
Иккала томон учун ҳам катта MICE тадбирларини ўтказиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, болалар, ёшлар ва таълим туризми орқали сайёҳлик оқимларини кўпайтириш алоҳида қизиқиш уйғотяпти, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.
Москва туризм соҳаси вакиллари ҳар йили Ўзбекистонда ўтказиладиган туризм ярмаркасида иштирок этишлари кутиляпти. Бу йил ярмарка ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади.