Жорий йил 4-8 август кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган От спорти бўйича Халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчи чавандозлари иштирок этди.
Мазкур мусобақада 11 та давлатнинг етакчи спортчилари ўртасида уч босқичдан иборат муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.
Якуний натижаларга кўра:
Ўзбекистон жамоаси 1-ўрин;
Қирғизистон жамоаси 2-ўрин;
Россия жамоаси 3-ўрин;
Қозоғистон жамоаси 4-ўрин;
Беларус жамоаси 5-ўрин.
Спортчиларимиз икки йўналишда: якка тартибда ва жамоавий баҳсларда қатнашиб, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш бўйича 12 та олтин, 18 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қўлга киритди.
Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчи чавандозлари Зокиржон Тўражонов баландлиги 120 сантиметр, Саидамирхон Турғунбоев 130 сантиметр ва Умиджон Камиловлар 140-150 сантиметр бўлган йўналишда 1-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Бахромжон Газиев, Умиджон Камилов, Оқилжон Собиржонов ва Азам Толиббоевлар ушбу нуфузли мусобақанинг сўзсиз етакчиларига айланиб, 2021 йилнинг сентябрь ойида Испания пойтахти Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон рсепубликаси Миллий гвардия матбуот хизмати.