Унинг сўзларига кўра, иссиқлик узатиш тизимини тўлиқ ишга тушириш жараёни бир-неча кун давом этади – технологик муддат 5 кун.
Шаҳардаги ижтимоий объектларни иситиш ишлари бироз олдинроқ бошланган эди.
“Ҳозирги вақтда қарийб 2 минг муассаса иссиқлик билан таъминланган. Тез орада барча ижтимоий тармоқ объектлари уланади. Кейин тадбиркорлик ва саноат корхоналарига иссиқлик энергияси узатилади” – дея қўшимча қилган шаҳар мэри ўринбосари.
Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин, уй режимида яшаётган қарияларни ҳисобга олиб, шаҳарда иситиш мавсумини муддатидан олдин бошлаш ҳақида кўрсатма берган эди.
Маълумот учун: Москвада ҳаво ҳарорати душанба куни 14 даража иссиқ бўлган, ҳафта якунига қадар 3 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Кейинги ҳафтадан шаҳарда ёмғирли кунлар бошланиши тахмин қилинмоқда. Одатда Москва кузи кечалари анча салқин бўлади.
PS: Тошкентда ҳам бугун ва эртага ёмғир ёғиши айтилган. Ҳафта якунига қадар ҳаво ҳарорати кундузи 20-24 даража атрофида иссиқ бўлиб туради.