COVID-19 касаллиги қайд этилганларнинг умумий сони 80 фоизга ошган. 10-июнь куни Москвада 5245 та ҳолат аниқланди. Бу 15-январдан бери биринчи марта қайд этилган йирик рақам эди. Сўнгги кунларда шаҳардаги касалланиш ҳолатлари сони 6-7 минг даражада сақланиб турди. Шу туфайли 20 июнга қадар қатъий карантин чоралари узайтирилди.
Мэрнинг таъкидлашича, ҳозирги ўсиш 2020 йилнинг апрель-май ойларидаги кўрсаткичдан юқори ва “деярли декабрнинг энг юқори чўққисига чиқди”.
“Коммерсант” нашрининг ёзишича, Москва шифохоналарида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун қўшимча равишда 4000 та ётоқ жой тайёрланган. Ҳаммаси бўлиб шаҳарда COVID-19 билан касалланганлар учун 16 мингдан ортиқ ётоқ ажратилган.
Сергей Собянин, карантин чораларини узайтириш фонида, иш берувчиларга ходимларнинг камида 30 фоизини масофадан ишлашга қайта ўтказишни тавсия қилди. 13 июндан 20 июнгача пойтахтда ҳайвонот боғлари ва болалар ўйингоҳларига ташриф буюриш тақиқланган, ресторан ва кафелар соат 23:00 дан 6:00 гача ёпиқ бўлади. Шаҳарда вакцинасия жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун эмланганлар орасида автомобиллар ўйналади.