Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш бараборида, конларда янги қудуқлар ҳам бурғиланмоқда.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газ конденсат конидаги 102-сонли қудуқда амалга оширилган бурғилаш ишлари ўз натижасини берди.

Бурғилаш ишларидан тугатилган қудуқнинг 2640–2540 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 220 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилди ва ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.