Ушбу қудуқнинг 1 670-1 676 метр оралиғида перфорация ишлари олиб борилди. Тезкор олинган маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Маълумот учун: «Шимолий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.