Шартномадан асосий мақсад муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилиш масалаларида ҳамкорлик қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларига ҳурмат, уларни ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг муҳимлигини тарғиб қилиш ҳамда аҳоли ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдан иборат.
Ҳамкорлик доирасида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг аҳамиятини тарғиб қилиш, ижод намуналарига нисбатан ҳурмат руҳини шакллантириш, интеллектуал мулк тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича қарорлар қабул қилишда ижтимоий шериклик имкониятларидан самарали фойдаланишга келишиб олинди.
Томонлар интеллектуал мулк тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича қарор қабул қилишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг муҳимлигини тарғиб қилиш, уларга ҳурматни шакллантириш, ижтимоий шериклик имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида қўшма тадбирларни ташкил этишга келишишди.
Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни самарали ҳимоя қилишни йўлга қўйиш учун методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилишининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, иқтисодий, ташкилий-техник ва бошқа чора-тадбирлар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишилди, деб хабар беради Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.