Маълумки, сайлов куни ўз яшаш жойларида бўлиш имконига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнда бошланди. 

2023 йил 1 июль ҳолатига жами 376 623 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаланди. Шундан мамлакатимиз ҳудудида – 275 592 нафар ва хорижда – 101 031 нафар сайловчи овоз берган.

Муддатидан олдин овоз бериш жорий йил 5 июлга қадар давом этади.