Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг яқинда халқимизнинг тарихий илдизларини ўрганишга қаратилган, Миср ҳаётидан олиб ёзилган янги “Клеопатра” тарихий романи нашрдан чиқди.

Қизиқарли сюжет чизиғига эга бу роман буюк миллий қаҳрамонимиз Спитамен авлоди бўлган, машҳури замон момомиз, милоддан аввал 69-30 йилларда яшаган, Миср мамлакатининг сўнгги маликаси, гўзал ва қудратли аёл Клеопатранинг суронли ҳаётига бағишланган.

Ширали тилда ёзилган романда қадимги Миср ва Рим манзаралари, ўша давр этник қатламлари ва халқлари ҳаёти кўринишлари, юнон афсоналари ўз аксини топган, деб ёзмоқда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати.