Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг фаолияти, инсон ресурсларини ривожлантириш учун стипендиялар ажратиш (JDS) лойиҳаси бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, учрашув давомида вазир ўринбосари томонидан JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва вазирлик ўртасида илмий-тадқиқот институтларини трансформация қилиш, ёш олимлар учун қисқа муддатли илмий стажировкалар ташкил этиш, таълим ислоҳотлари учун халқаро стандартлар жорий этиш, ходимлар малакасини ошириш ва эксперт-консультантларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш таклифлар илгари сурилди.
Учрашув якунида, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан Knowledge Co-Creation Programs (KCCP) дастури доирасида малака ошириш курсларини ташкил этиш, инсон ресурсларини ривожлантириш учун стипендиялар ажратиш (JDS), Technical Cooperation дастури доирасида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, муҳандис аёлларни тайёрлаш, фан ва инновацияларга венчур молиялаштириш ва инвестицияларни киритишда эксперт-консультантларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, JICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари таълим ва инновация йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантиришга ишонч билдириб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан доимий ҳамкорликда ишлашга таёрлигини билдирди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.