“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг “Ўртачирчиқтумангаз” газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси М.О. маҳаллий МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида белгиланган меъёрдан ортиқ компрессор жиҳозлари ўрнатилгани учун жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг АҚШ доллари олди. Бу ҳақида ДХХ расмий манбаси хабар бермоқда.
Қонунбузарлар Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбири вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини “Ҳудудгаз Тошкент” газ таминоти филиалининг етакчи муҳандиси Б.М. кўрсатмасига асосан олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.