Мужтабо Хоманаийнинг сайлангани 9 март куни маълум бўлди. Бу ҳақда Экспертлар кенгашии баёнот берди.

56 ёшли Сайид Мужтабо Хоманаий — илгари Исроил ва АҚШ ҳужумларида ҳалок бўлган Эроннинг собиқ Олий Раҳбари Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли. У Эрон сиёсий ва диний элитасининг энг нуфузли шахсларидан бири ҳисобланади. У узоқ вақт давомида Олий Раҳбар идорасида ишлаган ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакиллари билан яқин алоқада бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Исроил Эронга ҳужум қилди.

Эрон Оятуллоҳ Хоманаийнинг вафот этганини тасдиқлади: мамлакат миллий мотам эълон қилди.