Лойиҳанинг ишчи гуруҳи Германия этнология музейига қарашли Берлин фонограммархивининг аудиофондида фаол изланиш ишларини олиб бормоқда.

"Дунё музейлари ва институтлари фондларида сақланаётган Ўзбекистон мусиқий меросининг олтин фондини яратиш" номли мултимедиа лойиҳаси доирасида рақамлаштириш ва мусиқий мероснинг энг яхши намуналарини Ўзбекистонга тақдим етиш бўйича шартномалар имоланмоқда.

Берлин фонограммархивида сақланаётган ўзбек мумтоз мусиқа намуналарини рақамлаштириш ва Ўзбекистонга қайтариш лойиҳасининг биринчи босқичи Конрад Aденауер фонди билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистоннинг мусиқий маданияти билан боғлиқ ёзувлар Германия Этнологик музейи ҳузуридаги Берлин фонограммархивининг бутун дунёдан тўпланган аудио кутубхонасида сақланмоқда. Тўплам 1900 йилда шакллана бошлаган ва Иккинчи Жаҳон уруши бошлангунга қадар саёҳатчилар, тадқиқотчилар, коллекционерлар томонидан тақдим етилган шарқ халқларининг анъанавий мусиқаси билан боғлиқ материаллар билан фаол равишда тўлдирилган. ХХI асрнинг бошида архив 150 мингдан ортиқ архив ёзувларидан иборат эди.

1999 йилда Берлин фонограммархивининг цилиндрсимон ёзувлари ЮНЕСКО томонидан Дунё хотираси реестрига киритилган.

Германияда бошқа йирик музей ташкилотлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда Ўрта Осиё, Эски Туркистон ва Ўзбекистон мусиқа маданияти тарихи учун қизиқ бўлган объектлар мавжудлиги бўйича изланишлар олиб борилиши лозим, дея хабар қилмоқда "Ўзбекистонд маданий мероси лойиҳаси" иелеграмм канали.