Қашқадарё  вилояти Қарши шаҳрида яшовчи О.А., ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан номаълум шахс бир миллион сўмга яқин пулларини ечиб олганлигини  маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни ва пулларини қайтаришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, пулларни талон-торож қилган шахс Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи, муқаддам шу турдаги жиноятлар билан судланган, 2006 й.т., М.У. эканлиги аниқланган.

М.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Киберхавфсизлик маркази.