"Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинини жадал суръатларда олиб бормоқда. Спортчиларимизга юкламалар максимал тарзда берилмоқда. Таэквондочиларимиз кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Шифокорлар ҳар бир спортчимизнинг ҳолатини назорат қилиб боришмоқда. Муолажалар вақтида бажарилмоқда, спорт таомлари ва фармакологик дори-дармонларини вақтида қабул қилишмоқда.
Таъкидлаш лозимки спортчиларимизга барча шароитлар яратиб берилган. Улардан фақат машғулот ўтказиш ва Олимпиадага максимал юқори спорт формасида етиб бориш талаб этилмоқда холос. Яратиб берилган шароитлар учун спортчилар номидан Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдирамиз", – дейди Муроджон Чориев.