▪️1 сентябрь, жума – Мустақиллик куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни;
▪️2 сентябрь, шанба:
- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни (“2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ);
- 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун одатдаги дам олиш куни;
▪️3 сентябрь, якшанба – барча учун одатдаги дам олиш куни.
31 август, пайшанба куни ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин бўлади. Боиси Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.