Мьянма ҳарбийлари душанба куни мамлакатда бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ҳақида эълон қилган. «Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, армия телеканалида бу ҳақда тегишли эълон трансляция қилинган.

Ундаги ҳарбийлар маълумотига кўра, фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги қарор улар мамлакат президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилган вице-президент Мин Све томонидан имзоланган. Шунингдек хабарда мамлакатда ҳокимият Мьянма қуролли кучлари бош қўмондони Мин Аун Хлаин қўлига ўтиши ҳам эълон қилинган. Reuters агентлиги хабарига кўра, ҳарбийлар парламент сайловида ҳужжатлар сохталаштирилганлиги туфайли бундай қарорга келган.

Аввалроқ Reuters агентлиги ваAgence France Press (AFP) Мьянманинг бошқарув партияси «Демократия учун миллий лига» (НЛД) партияси матбуот-ходими Мё Ньинт хабарига таяниб, душанба эрталаб Мьянма президенти Вин Мин ва яна давлат маслаҳатчиси ва республика ташқи ишлар вазири саналган НЛД раҳбари Аун Сан Су Чжи қўлга олингани ҳақида хабар берганди.

Ньинт НЛДнинг бошқа юқори мансабдаги вакиллари ҳам «Қўлга олингани»ни, шунингдек, Аун Сан Су Чжининг Мьянма ҳарбийлари томонидан қўлга олингани ҳақида ҳам маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.