Шаҳрихон касб-ҳунарга ўқитиш марказида «Нафосат» фестивали доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда Шаҳрихон туман маҳалла фуқаролар йиғинларидан тадбиркор, ҳунарманд аёллар томонидан яратилган миллий ҳунармандчилик намуналари, Шаҳрихон касб-ҳунарга ўқитиш маркази талабалари томонидан ўқув амалиёт машғулотлари жараёнларида тайёрланган буюмлар, миллий либослар намойиш этилди.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар Балиқчи туманида ҳам давом эттирилди. Унда аҳоли ва ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган мазкур Фестивалнинг мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, «Ёшлар модаси, анъаналар ва замонавий йўналишлар» мавзусида сўровнома ҳамда «Аёллар ва ёшлар орасида кийиниш маданияти» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.